Узбек O'zbek
Ўзбекистон миллий жамоаси Фаластинга етиб борди
Чоршанба, 04 Сентябр
3768

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги дастлабки ўйинда иштирок этиш учун Фаластинга етиб борди, деб хабар беради ЎФА.

3 сентябрь куни Тошкент – Тель Авив йўналишида учган футболчилар Исроил пойтахтига борганидан сўнг, 1,5 соатлик йўлни авотбусда босиб ўтиб, Фаластиннинг Ромаллоҳ шаҳрига етиб олишди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳашаматли «Millennium» меҳмонхонасига жойлашди.

Эслатиб ўтамиз, миллий жамоа 5 сентябрь куни Фаластинга қарши баҳсда иштирок этади. Бугун футболчилар чигалёзди машқларини ўтказишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз