Узбек O'zbek
«Спорт ТВ» Фаластин – Ўзбекистон ва яна иккита ўйинни жонли эфирда намойиш қилади
Чоршанба, 04 Сентябр
11344

5 сентябрь куни «Спорт ТВ» ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган учта ўйинни жонли эфирда намойиш қилишни режалаштирмоқда.

Соат 16:35да Сингапур – Яман (шарҳида Бобур Акмалов), 18:45да Фаластин – Ўзбекистон (шарҳида Хайрулла Ҳамидов), 21:20да Қатар – Афғонистон (шарҳида – Элдор Мустафоев) ўйинлари мухлислар эътиборига ҳавола қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси Фаластин, Яман, Сингапур ва Саудия Арабистони билан бир гуруҳдан жой олган. 

Қайд қилиш жоизки, Саудия Арабистони миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралашининг 1-турини ўтказиб юборади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз