Узбек O'zbek
Неймар ўзини «ПСЖ» томонидан жазоланган деб ҳис қилмоқда
Чоршанба, 04 Сентябр
4228

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ёзги трансферлар вақтида «Барселона» сафига ўта олмаганидан норозилигича қолмоқда.

Diario Sport нашри хабарига кўра, бразилиялик футболчи клуб раҳбарияти уни Каталонияга қўйиб юбормаганидан қаттиқ хафа бўлган.

Унинг ишонишича, бундай қарорнинг ягона сабаби – «ПСЖ» уни шу тариқа жазоламоқчи бўлганидир.

Неймар Францияда қолишини кутмаган, шу туфайли у клубни тарк этиш истаги ҳақида очиқ гапирган.

Бразилиялик футболчининг яқинлари хабар қилишича, у ҳозирда жуда тушкун ҳолатда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз