Узбек O'zbek
Неймар «Барселона»га ўтмай қолганини билганида йиғлаб юборди
Чоршанба, 04 Сентябр
9593

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Барселона»га ўтолмай қолганидан қаттиқ хафа бўлган.

31 август куни эрталаб «Барселона» вакиллари бразилияликка қўнғироқ қилиб, «ПСЖ» клуби сўнгги таклифни рад қилганини айтишган. El Chiringuito хабарига кўра, Неймар суҳбат давомида йиғлаб юборган.

Аввалроқ «Барселона» футболчилари Неймарнинг трансфери барбод бўлганидан қониқишмагани ҳақида хабарлар тарқалди.

El Chiringuito журналисти Хосеп Педрерол эса «Барселона» президенти Бартомеу Неймарни харид қилишни кўзламагани, фақат Мессининг олдида «юзи ёруғ» бўлииш учун бундай «томоша»ни уюштирганини айтган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз