Узбек O'zbek
Эмре Жан: «Жуда хафаман ва ғазабдаман»  
Чоршанба, 04 Сентябр
10954

«Ювентус» яримҳимоячиси Эмре Жан клуб уни Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмаганидан жаҳли чиқди.

«Мен ҳайратдаман. Клуб билан суҳбат 1 дақиқа давом этди, улар менга ҳеч нарсани тушунтиришмади. Мен жуда хафаман ва ғазабдаман. Миллий жамоа ўйинларидан сўнг қайтгач, хулосалар чиқараман ва раҳбарият билан суҳбатлашаман.

Ўтган ҳафта улар менга бутунлай бошқача ваъдалар беришди. Менда «ПСЖ»дан таклиф бор эди, аммо мен Чемпионлар Лигасида ўйнаш шарти билан «Юве»да қолишга қарор қилгандим», –деб Жаннинг сўзларини келтиради Bild.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз