Узбек O'zbek
«Бавария» ўтган мавсум якунлари бўйича рекорд даражада фойда кўрганини эълон қилди
Чоршанба, 04 Сентябр
3331

«Бавария» ўтган йилги даромади бўйича рекорд ўрнатди. 2018/2019 йилги мавсумда Мюнхен клубининг пул айланмаси 750,5 млн еврони ташкил этди. Бу рекорд кўрсаткичдир. Bild нашрининг хабарига кўра, «Бавария» бундай натижаларга ҳомийларнинг катта пул ажратмалари, ўйинлар телетрансляцияларини сотиш, шунингдек, ўйингоҳдан олинган даромадлар туфайли эришган. 

Таъкидланишича, «Бавария»нинг соф фойдаси 52.5 млн еврони ташкил этди, ўтган мавсумга нисбатан Мюнхен жамоасининг соф фойдаси 78 фоизга ўсган.

Ўтган мавсумда «Бавария» Бундеслигада Дортмунднинг «Боруссия»сини 2 очкога ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллаган. Бу мавсумда эса мюнхенликлар 3 турдан сўнг 7 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз