Узбек O'zbek
«Барселона» Неймарни кузатишда давом этади
Чоршанба, 04 Сентябр
4519

«Барселона» «ПСЖ» форварди Неймар келгусида барибир жамоага қайтиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, «Барса» бир йилдан кейин уни трансфер қилиш ёки бу ғоядан воз кечиш масаласини аниқлаштириб олиш учун бразилиялик футболчининг ўйинларини кузатиб боради.

Ёзги трансферлар вақтида ушбу футболчини ортга қайтариш учун олиб борилган ҳаракатлар самарасиз якунланди. Эндиликда ОАВда Неймар ва «Барселона» футболчи «ПСЖ»га ўтишдан олдин каталонияликлар билан шартномани янгилагани учун ваъда қилинган бонусларни тўлиқ ололмагани юзасидан судлашиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Айни вақтда 27 ёшда бўлган Неймар жорий мавсумда расмий ўйинларда майдонга тушмади. «ПСЖ» уни 2017 йил ёзида 222 миллион евро эвазига «Барселона»дан сотиб олганди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз