Узбек O'zbek
Венгер Неймарнинг трансфери амалга ошмагани ҳақида фикр билдирди
Сешанба, 03 Сентябр
9352

«Арсенал»нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг «Барселона»га трансфери амалга ошмагани ҳақида фикр билдирди.

“Менимча, у – дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири, унинг «ПСЖ»да қолганидан хурсандман. Футболнинг шундай қонуни борки, агар сиз жамоадаги юлдуз ўйинчилардан бирини йўқотсангиз, кейинги йил бошқалари ҳам кетишни истаб қолади.

Клубда катта маблағ бўлса ҳам, бундай футболчиларни сақлаб қолиш қийин. Уларни йўқотмаслик керак.

Агар сиз бундай ўйинчини сақлаб қолишни истасангиз, мажбурлаб олиб қолишдан кўра унинг жамоа учун қанчалик муҳим эканлигини тушунтиришингиз яхшироқдир”, – Венгернинг сўзларини келтиради Goal.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз