Узбек O'zbek
Сколари истеъфога чиқарилди
Сешанба, 03 Сентябр
5294

Бразилиянинг «Палмейрас» клуби бош мураббий Луис Фелипе Сколари ва унинг мураббийлар штабини ишдан бўшатди. Буни клуб расмий сайти хабар қилди.

70 ёшли мутахассис жамоани 2018 йилдан бери бошқариб келаётганди. У фаолияти давомида 3 марта «Палмейрас» бош мураббийи бўлиб ишлаган. Ўтган мавсумда жамоа унинг бошчилигида мамлакат чемпионлигини қўлга киритган эди.

Бу мавсумда «Палмейрас» кетма-кет 7 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Шунингдек, клуб Либертадорес Кубогининг 1/4 финалида икки ўйин натижасига кўра «Гремио»га мағлуб бўлиб, турнирдан чиқиб кетди.

«Палмейрас» бош мураббийлигига Бразилиянинг яна бир собиқ бош мураббийи Мано Менезес тайинланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз