Узбек O'zbek
Неймар ва «Барселона» судлашади
Сешанба, 03 Сентябр
16620

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ва «Барселона» бир-бирини судга берди. AS нашри маълумотига кўра, футболчи французлар клубига ўтишидан олдин каталонлар жамоасидан 40 млн евро миқдорида бонус олиши керак бўлган (бонус у 2016 йилда жамоа билан шартномани янгилагани учун берилиши керак бўлган). Унга фақат 14 млн евро берилган, у 2017 йил ёзида «ПСЖ»га ўтиб кетгач, пулнинг қолган қисмини бермасликка қарор қилишган. Энди футболчи пулнинг қолган қисмини - 26 миллион евро ва 10 фоизлик компенсация талаб қилмоқда. 

Ўз навбатида, шу ёзда Неймарни ортга қайтаришга уринган ва якунда мақсадига эриша олмаган «Барселона» ҳам футболчи келишувни бузганини даъво қилиб, 75 млн евро ундирмоқчи. «ПСЖ»га ўтишидан олдин футболчининг шартномаси рекорд даражадаги 222 млн еврога сотиб олинганди.

Бу иш аввал икки марта кечиктирилганди. Аввалига суд эшитуви 2019 йилнинг 31 январига белгиланган, аммо сўнгги паллаларда муддат ортга сурилганди. Кейинги суд эшитуви 21 мартга тайинланган, аммо Неймарнинг адвокатлари «ПСЖ» билан шартномани тақдим этишдан бош тортишганди. Ҳакам ўшанда суд эшитувини 27 сентябрга қолдирганди. Икки томон ҳам судга чақирилган, бу сафар «ПСЖ» клуби президенти Носир Ал-Хелайфи ҳам кўрсатма беришга келиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз