Узбек O'zbek
Эден Азар жароҳати туфайли Бельгия миллий жамоаси қароргоҳини тарк этди
Сешанба, 03 Сентябр
2704

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар жароҳати туфайли Бельгия миллий жамоасига ёрдам беролмайди.

28 ёшли футболчи Испания чемпионатининг стартини ўтказиб юборган бўлса-да, барибир миллий жамоа қароргоҳига борди. Аммо шифокорлар уни тиббий кўрикдан ўтказиб, майдонга тушишга тайёр эмаслигини аниқлашди.

Шунингдек, «Боруссия Дортмунд» яримҳимоячиси ва Эденнинг укаси Торган Азар ҳам жароҳати боис миллий жамоага ёрдам беролмаслиги маълум бўлди.

Бельгия миллий жамоаси Евро-2020 саралашида Сан-Марино (6 сентябрь) ва Шотландия (9 сентябрь) билан беллашади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз