Узбек O'zbek
Бартомеу — Неймар трансфери ҳақида: «Биз ҳаммага кулги бўлмоқчи эмасмиз»
Сешанба, 03 Сентябр
10483

«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу «ПСЖ»нинг Неймар учун талабларини ҳаддан ташқари юқори деб ҳисоблайди. Французлар клуби бразилиялик футболчи учун 150 млн еврога қўшиб ҳимоячи Жан-Клер Тодибо, яримҳимоячи Иван Ракитич ва ҳужумчи Усмон Дембеле ижарага берилишини сўраганди. 

«Барчаси тугади. Биз бутун дунё футболига кулги бўлмоқчимасмиз», — дея Бартомеунинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Эслатиб ўтамиз, ёзда Неймар «ПСЖ»ни тарк этиш истагини билдирганди. Форвард учун асосий даъвогарлар «Барселона», «Реал» ва «Ювентус» бўлди. Каталонлар клуби сўнгги кунгача бразилиялик футболчини қайтариш учун ҳаракат қилди. Аммо музокаралар якунида томонлар трансфер шартлари бўйича келишувга эриша олишмади. 

Неймар 2018/19 йилги мавсумда парижликлар жамоасининг барча турнирлар доирасидаги 28 учрашувида иштирок этиб, 23 гол урди ва 13 голга узатма берди. Унинг французлар клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзига қадар тузилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз