Узбек O'zbek
«Барселона» 16 ёшли футболчини сотиб олди
Сешанба, 03 Сентябр
4939

«Барселона» «Лас-Пальмас»нинг 16 ёшли футболчиси Педри билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 

Каталония клуби расмий сайтининг хабарига кўра, ёш яримҳимоячи 2020 йил ёзида жамоанинг тўлақонли аъзосига айланади. Футболчи билан 2 йиллик шартнома тузилди, уни яна 2 йилга узайтириш ҳуқуқи ҳам бор. Битим 5 млн евро ва турли бонуслардан иборат бўлади. Бундан ташқари «Лас-Пальмас» ўйинчининг кейинги трансферининг 15 фоизига эгалик қилади.

Педри бу мавсумда Сегундада 3та ўйин ўтказиб, 1та голга ассистентлик қилди.

Маълумот учун, «Барселона» Ла Лигада 3-туридан сўнг 4 очко тўплаб, 5-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз