Узбек O'zbek
АПЛ клублари Англияда ҳам трансферлар ойнаси Европадаги билан бир вақтда ёпилишини исташмоқда
Сешанба, 03 Сентябр
1614

Англия Премьер-лигаси клублари Англияда трансферлар дарчаси мавсум бошланиши арафасида ёпилиши бўйича қоидани бекор қилдиришмоқчи.

2018 йилдан АПЛда трансферлар дарчаси чемпионатнинг биринчи ўйини арафасида ёпиладиган бўлди, лекин Европанинг бошқа мамлакатларида трансферлар сентябрь ойи бошигача давом этади.

Daily Mail нашри маълумотига кўра, лига клубларининг навбатдаги йиғилишида бундай қоида бекор қилиниши учун овоз бериш жараёни бўлиб ўтади ва клубларнинг ярмидан ортиғи (11 овоз) маъқулласа, қоида бекор қилинади.

Бу борадаги эътирозлар асосан топ-6 таркибидаги клублар томонидан билдирилмоқда, чемпионат грандларининг ҳисоблашича, бу қоида Англия клублари Европа клубларидан ортда қолишига сабаб бўлади.

АПЛ жамоалари фикрича, бу қоида туфайли қитъанинг бошқа чемпионатлари вакиллари музокараларда қўшимча устунликларга эга бўлишмоқда.

Аввалги тизимга қайтиш ғоясининг асосий тарафдорларидан бири «Манчестер Юнайтед» ҳисобланади.

Шунингдек,  Брендан Роджерс («Лестер»), Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм») ва Юрген Клопп («Ливерпуль») АПЛ клублари учун трансферлар дарчаси эрта ёпилишига қарши чиқишлар қилишган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз