Узбек O'zbek
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Индонезиядаги халқаро мусобақада иштирок этади
Душанба, 02 Сентябр
520

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик кўриш мақсадида яна бир халқаро турнирда иштирок этади.

ЎФА хабарига кўра, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзалчиларимиз 4-8 сентябрь кунлари Индонезияда ўтказиладиган халқаро мусобақада қатнашади. Унда ғолиблик учун Индонезия, Ироқ ва Хитой Тайпейи футзалчилари ҳам кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Россияда якунланган «Чкалов Кубоги» турнирида ўзбекистонликлар 4та жамоа ичида 3-ўринни эгаллаган эдилар.

Индонезиядаги мусобақа тавқими:

6 сентябрь
Ироқ – Ўзбекистон

7 сентябрь
Индонезия – Ўзбекистон

8 сентябрь
Ўзбекистон – Хитой Тайпейи

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз