Узбек O'zbek
Шомуродов: «Шальке» менга қизиқаётганини интернетдан билдим»
Душанба, 02 Сентябр
6858

«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов унга Бундеслига вакили «Шальке» қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда олиб берилган Ўзбекистон Кубоги ярим финал жуфтликларини аниқлаш қуръа маросимида қатнашган Шомуродов бу борада ОАВдан билганини айтди.

«Бу жамоадан қизиқиш бўлаётганини интернетда ўқидим. Лекин ҳозирча кетиш ҳақида ўйлаётганим йўқ. Мураббий Валерий Карпин Россия чемпионатида тўпурар бўлсам, таклифлар ўзи келишини айтди. Ўзим ҳам ҳали кетиш ниятим йўқ. Шартномам ҳам оз эмас, 5 йилга мўлжалланган».

Элдор Ўзбекистон чемпионати ўйиниларини кузатиб бораётгани ҳақида ҳам фикр билдирди: «Ўйинларни имкон борида кўриб боряпман, бўлмаса интернетда натижалар билан танишаман. Ҳозир «Пахтакор»нинг ўйинлари ёқяпти», — деди қуръа жараёнида қанташган Элдор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз