Узбек O'zbek
«ПСЖ» раҳбарияти мухлислардан Неймарни ҳақоратламасликни сўради
Душанба, 02 Сентябр
4317

Неймарнинг «Барселона»га трансфери барбод бўлгач, «ПСЖ» раҳбарияти унинг обрў-эътиборини ошириш бўйича иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Le Parisien хабар берди.

Манбага кўра, Париж клуби вакиллари клубнинг қатор фанатлик гуруҳлари етакчилари билан учрашиб, улардан ўйинлар вақтида бразилияликни ҳақорат қилмасликни илтимос қилган.

Учрашувда мухлислар гуруҳларидан бирининг етакчиси улар Неймарга бефарқлигини, фанатлар «ПСЖ»ни қўллаб-қувватлашга асосий урғу беришини таъкидлаган. Бошқа бир мухлис эса 10-рақам эгаси ўз ишига виждонан ёндашиши кераклигини айтиб, Каталонияга қайтиши бўйича ёздаги можароларни унутиш лозимлигига урғу берган.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчининг Париж гранди билан битими 2022 йил 30 июнигача мўлжалланган.

«Барса» ва Неймар — у қайтадими ёки Парижда қоладими? Сўнгги тафсилотлар

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз