Узбек O'zbek
Манба: Неймар жамоадошларидан бири билан жанжаллашди
Душанба, 02 Сентябр
9414

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар машғулот вақтида жамоадошларидан бири билан жанжаллашиб кетди.

L'Equipe нашри маълумотига кўра, бразилиялик футболчи «Барселона»га трансфери барбод бўлганидан қаттиқ ранжиган. Шу туфайли, жамоа машғулоти вақтида Неймарнинг асаблари дош бермаган ва жамоадошларидан бири билан қаттиқ жанжаллашиб кетган. Манбада низонинг иккинчи томони ҳақида маълумот берилмаган.

Бундан аввалроқ, L'Equipe нашри Неймар Франция чемпионатидаги ҳакамлар рақиб футболчилари унга қўполлик қилган вақтларда эътиборсизлик қилишлари туфайли Париждан кетишни истагани ҳақида маълумот тарқатганди. Шунингдек, 27 ёшли футболчи бу лигада мухлисларнинг ёқимтойига айлана олмаганидан хафа бўлган.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ва «Барселона» Неймар трансфери борасида келишувга эриша олмади.

2017 йилда Каталониядан Парижга 222 миллион евро эвазига келган бразилиялик футболчи ўтган мавсумда парижликлар сафида барча турнирлар доирасида 28 ўйин ўтказиб, 23та гол урган ва 13 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз