Узбек O'zbek
Ибраҳимович голли серия қайд этмоқда. У бу мавсум 23 ўйинда 23та гол урди
Душанба, 02 Сентябр
1711

«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович MLS`нинг «Сиэтл Саундерс»га қарши ўйинида (3:4) гол уриб, жамоасининг бошқа яна бир голига ҳаммуаллиф бўлди.

Ибра Сиэтлдаги баҳснинг 66-дақиқасида жамоасининг илк голини уриб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Ўн дақиқа ўтгач, самарали пас билан ҳисоб тенглашишига ҳисса қўшди. Муросасиз учрашувда мезбонлар 89-дақиқада гол уриб, 4:3 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Шу тариқа, 37 ёшли швед чемпионатдаги голли сериясини 4та ўйинга етказди. У бундан аввалги учта турда кетма-кет дубль қайд этиб келаётган эди.

MLS`нинг бу мавсумидаги 23та ўйинда 23та гол урган Ибраҳимович тўпурарлар рейтингида Жозеф Мартинес («Атланта Юнайтед») билан иккинчи ўринда бормоқда. Аммо Златан Жозефдан иккита кам ўйин ўтказган.

Рўйхатни «Лос-Анжелес»нинг 26 ўйинда 27та гол урган ҳужумчиси Карлос Вела бошқариб бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз