Узбек O'zbek
Германияда трансфер ойнаси ёпилди – «Бавария» энг кўп сарфлади, «Айнтрахт» энг кўп ишлаб олди
Душанба, 02 Сентябр
2878

2 сентябрь куни соат 21:00да Германияда трансфер ойнаси ёпилди.

Яқин орада клублар сўнгги паллада амалга оширилган трансферларни эълон қилишади.

Дастлабки якунларга кўра, Бундеслигада энг кўп пул сарфлаган жамоа «Бавария» бўлди – 143,5 миллион евро. Мюнхенликлар «Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньони ижарага олишди, «Атлетико» ҳимоячиси Люка Эрнандес учун 80 миллион евро тўлашди.

«Боруссия Дортмунд» трансферларга 127,5 миллион евро сарфлади. «Қовоғарилар» Матс Ҳуммельс, Торган Азар, Юлиан Брандт ва бошқа футболчиларни қўлга киритишди.

Трансферлардан энг кўп пул ишлаб олган жамоа «Айнтрахт» бўлди - 101,8 миллион евро. Франкфуртликлар Лука Йовични «Реал»га 60 миллион еврога, Себастьян Аллерни «Вест Ҳэм»га 40 миллион еврога сотишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз