Узбек O'zbek
«Барселона» Рафинья билан шартномани узайтириб, уни ижарага бериб юбормоқчи
Душанба, 02 Сентябр
682

«Барселона» яримҳимоячиси Рафинья Алькантара «Сельта»га қайтиши мумкин. У  бунгача 2013/2014 йилги мавсумда ҳам виголиклар таркибида ўйнаган.

Катта эҳтимол билан 26 ёшли футболчи яқин соатларда каталонияликлар билан шартномани узайтириб, ижара асосида Галисия клубига ўтиши мумкин. Шу билан бирга «Сельта» Рафиньяни 10 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ҳозирча томонлар ижарада ўйнайдиган бразилиялик яримҳимоячига ким маош тўлаши борасида келиша олишмаяпти. «Сельта» харажатларнинг фақат ярмини ўз зиммасига олмоқчи, «Барса» эса маошнинг барчасини Виго клуби тўлашини хоҳлаяпти, деб ёзади жоурналист Херард Ромеро.

Рафиньянинг «кўк-анорранглилар» билан тузган амалдаги шартномаси 2020 йил июнь ойигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз