Узбек O'zbek
«Барселона» мухлислари клубнинг яқин келажакдаги президенти ва бош мураббийи ким бўлишини хоҳлаши маълум қилинди
Душанба, 02 Сентябр
9512

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике жамоа мухлислари учун клубнинг кейинги раҳбари лавозимига фаворит номзод саналади, деб ёзади AS.

Амалдаги президент Хосеп Мария Бартомеунинг ваколат муддати 2021 йилда тугайди. Унинг ўрнини 32 ёшли Пике эгаллаши, унинг раҳбарият жамоасидан собиқ «кўк-анорранглилар» Хави ва Карлес Пуйоль ҳам жой олиши мумкин. Мухлислар спорт директори лавозимини Пуйоль, бош мураббий масъулиятини эса Хави олишини исташяпти.

Шу билан бирга, хабар қилинишича, Пике ҳозирча фаолиятига якун ясаш ҳақида ўйламаяпти. Айни пайтда у «Андорре» ва «Химнастик Манреса» клубларида раҳбар сифатида тажриба оттирмоқда – у мазкур клубларнинг хўжайини саналади.

Эслатиб ўтамиз, Жерар июль ойи охирида «Химнастик Манреса» акцияларининг назорат пакетини сотиб олиб, клубнинг барча қарзларини ўз зиммасига олганди. У «Химнастик Манреса»ни январь ойида харид қилган бошқа бир клуби – «Андорра»нинг филиалига айлантирмоқчи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз