Узбек O'zbek
Неймарнинг «Барселона»га трансфери барбод бўлди 
Якшанба, 01 Сентябр
15399

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг «Барселона»га трансфери амалга ошмайдиган бўлди.

L’Équipe нашри хабарига кўра, бразилиялик футболчи ўз оиласидагиларга янги мавсумда ҳам Парижда қолиши, унинг каталонияликлар клубига ўтиши бўйича музокаралар тўхтатилгани ҳақида маълум қилган.

Бундан аввалроқ Неймар Каталонияга қайтмаслиги ҳақида «Барселона» футболчиларига маълум қилганди.

Бразилиялик футболчи собиқ клубига қайтиши учун ўз ҳисобидан 20 миллион евро тўлашга ҳам тайёр бўлганди, аммо Усмон Дембеле ушбу трансфер доирасида Париж клубига боришга розилик бермаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз