Узбек O'zbek
«МЮ» скаути «Локомотив» ва «Ростов» учрашувини стадиондан кузатди
Якшанба, 01 Сентябр
10960

«Манчестер Юнайтед» клуби скаути Крсто Килибарда Россия Премьер-Лигасининг 8-турида «Локомотив» ва «Ростов» клублари ўртасида кечган учрашувни стадионда ўтириб томоша қилган. Бу ҳақда «Известия» нашри хабар тарқатди.

Манба маълумотида, инглиз гранди вакили майдондаги айнан қайси футболчи ёки футболчиларни кузатгани ҳақида айтилмаган. 

Ўйин «Ростов»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва Валерий Карпин шогирдлари турнир жадвалида пешқадамга айланишди. Ростовликларга Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг голлари ғалаба келтирди. Бу учрашувдаги дублдан кейин 24 ёшл футболчи РПЛнинг 8 ўйинида 7 гол урган ҳолда Россия чемпионати тўпурарлари рўйхатини бошқариб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз