Узбек O'zbek
Кулибали узр сўради
Якшанба, 01 Сентябр
5745

«Наполи» ҳимоячиси Калиду Кулибали «Ювентус»га қарши ўйиндан сўнг (3:4) ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, сенегаллик футболчи ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди ва жамоасининг мағлубиятига сабабчи бўлиб қолди.

«Бу автогол менга ёмон таъсир қилди, чунки у ажойиб камбекдан сўнг содир бўлди («Наполи» 0:3 ҳисобини тенглаштиришга эришганди).

Мен узр сўрайман. Аммо буни қабул қилишимиз керак, биз кучлимиз. Буни кўрсата олдик ва ҳали яна кўрсатамиз», – деб ёзади Кулибали ўз «твиттер»ида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз