Узбек O'zbek
Фабрегас Лига 1нинг мавқейи ҳақида гапирди
Якшанба, 01 Сентябр
2265

«Монако» яримҳимоячиси Франсеск Фабрегас Лига 1ни бошқа чемпионатлар билан таққослади.

«Бу лигада барчаси жисмоний тайёргарликка қаратилган. Ҳаммаси жуда тез ва кучли.

Тактик жиҳатдан бу ерда ҳаммаси ҳам яхши эмас, аммо эксперимент қилишни хуш кўрувчи мураббийлар туфайли тобора яхшиланиб бормоқда.

Бу лигада қарши ҳужумлар жуда хавфли, шунинг учун ҳужум қилаётганингизда ҳимояни унутмаслигингиз керак. Бу ерда кўплаб иқтидорли футболчилар бор, буни Франция жаҳон чемпиони бўлганлиги ҳам тасдиқлайди.

Англия ва Испания чемпионатлари дунёдаги – энг яхшилари, ундан кейинги ўринда Италия ва Франция туради.

Лига 1да индивидуал ҳаракатлар жуда муҳим, топ-клублар доим бундай футболчиларни кузатиб боришади», – деб Фабрегаснинг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз