Узбек O'zbek
Бундеслига. «Боруссия» Д дебютантга мағлуб бўлди
Якшанба, 01 Сентябр
1437

Бундеслиганинг 3-турида «Боруссия» Д Бундеслигада илк бора қатнашаётган «Унион» Берлин жамоаси меҳмони бўлди ва кутилмаганда мағлубиятга учради (1:3).

Мезбонлар сафида Бюльтер дублга эришган бўлса, яна бир голни Андерссон урди. «Боруссия» сафида эса ягона жавоб голини Пако Алькасер киритди.

Бу мағлубият дортмундликлар учун мавсумдаги дастлабкиси бўлди, берлинликлар эса илк ғалабага эришишди. 

«Боруссия» Д 6 очко билан 5-ўринга тушиб кетган бўлса, «Унион» жамоаси очколари сонини 4тага етказиб, 10-ўринга кўтарилиб олди.

Бундеслига, 3-тур
31 август
Унион Берлин –Боруссия Д 3:1
«Альте Ферстерай»
Голлар: 1:0 – 22 Бюльтер, 1:1 – 25 Пако Алькасер, 2:1 – 50 Бюльтер, 3:1 – 75 Андерссон.
Унион Берлин: Гикевич, Триммель, Фридрих, Суботич, Ленц, Беккер, Шмидебах (Гентнер, 63), Андрих, Бюльтер (Меес, 76), Андерссон, Ужа (Кроос, 81). 
Боруссия Д: Бюрки, Пишчек,  Аканжи, Хуммельс, Хакими, Вайгль (Геррейру, 76), Дилэйни (Дауд, 46), Санчо, Ройс, Брандт (Бруун Ларсен, 86), Пако Алькасер.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз