Узбек O'zbek
Бакайоко собиқ жамоасига қайтди
Якшанба, 01 Сентябр
1648

«Челси» яримҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко ушбу мавсумни «Монако»да ўтказади.

Монегаскликлар 25 ёшли французни мавсум сўнггигача ижарага олишди. Шартномада футболчини сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Бунгача «Монако» Бакайокони сотиб олиши мумкин бўлган қиймат 35 млн еврони ташкил қилиши ҳақида хабар қилинганди.

Лондон клубига ўтгунга қадар Бакайоко айнан «Монако»да ўйнаган. 2017 йил ёзида «Челси» сафига тахминан 40-45 млн евро эвазига ўтган.

Яримҳимоячи ўтган мавсумни «Милан» сафида ижарада ўтказган. А Серияда 31та ўйин ўтказиб,  1та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз