Узбек O'zbek
Шомуродов: «Локомотив» устидан қозонилган ғалаба – жамоавий меҳнат натижаси»
Шанба, 31 Август
5641

«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов РПЛ 8-туридан ўрин олган «Локомотив»га (2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистонлик футболчи жамоасининг иккала голига ҳам муаллифлик қилган эди.

«Ғалабамиз — жамоавий меҳнат натижасидир. Муҳими – уч очкони қўлга киритдик. Биринчи голни машғулотларда синаб кўрганмиз, бу олдиндан тайёрланган комбинация. Иккинчи голда эса тўп оёғимга келиб тушди.

«Локомотив»га қарши ўйнаш қийин бўлди, айниқса дастлабки 30 дақиқа ичида. Кейин ўз ўйинимизни топиб олддик. Черновга раҳмат, у тўпни бўш қолган дарвозадан қайтаришга эришди. Унга кийиниш хонасида ҳамма миннатдорчилик билдирди. Бу вазиятда омадимиз келди», - деди Шомуродов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз