Узбек O'zbek
«Ростов» Шомуродовни Хитойга сотмади
Шанба, 31 Август
13348

«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов ёзда клубини ўзгартириши мумкин эди.

Ростовликлар раҳбарияти ёзда Хитой клубидан таклиф олишган эди. Аммо рад жавобини беришди. Бу ҳақда «Первий канал» спорт дастурлари муҳаррири Василий Конов гапириб берди.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2017 йили «Бунёдкор»дан «Ростов»га ўтган эди. У Россия Премьер-Лигаси 2019/20 мавсумида муваффақиятли ўйин намойиш этмоқда ва 7та ўйинда 5та гол урган. Бундан ташқари, 2019 йилда Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида 8та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 марта ишғол қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз