Узбек O'zbek
«ПСЖ» спорт директори Неймарнинг қачон кетишини айтди
Шанба, 31 Август
12487

«ПСЖ» спорт директори Леонардо «Барселона» билан ҳужумчи Неймарнинг трансфери бўйича музокара қандай кечаётганини айтиб берди.

«Ҳозирча ҳеч қандай келишув йўқ. Ҳаммаси «Барселона»га боғлиқ. Трансфер ойнаси ёпилишига уч кун қолди ва биз музокара учун очиқмиз. «ПСЖ» клубининг Неймар бўйича тутган позицияси ҳаммага маълум. Агар қониқтирадиган таклиф олсак, у кетиши мумкин. Бундай таклиф бўлмади.

Биринчи таклифни 27 август куни, трансфер ойнаси ёпилишига 5 кун қолганида олдик. «Барселона» билан ҳеч қандай ёзма келишув йўқ», – деб Леонардо сўзларини келтирмоқда L’Équipe.

Аввалроқ Неймарнинг «ПСЖ»ни тарк этмоқчи экани, клуб раҳбарияти эса бунга тўсқинлик қилмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бразилиялик тўпурар хизматига «Реал» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз