Узбек O'zbek
Лига 1. «ПСЖ» асосий ҳужум учлигисиз ғалаба қозонди
Шанба, 31 Август
4131

Франция чемпионатининг 4-турини «Метц» ва «ПСЖ» жамоалари ўртасидаги ўйин бошлаб берди. Бу ўйинда парижликлар асосий ҳужумчилари – Неймар, Мбаппе, Каваниларсиз ҳаракат қилганига қарамай, ғалабани қўлга киритишди.

Ўйиннинг 11-дақиқасида Ди Мария пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқада Шупо-Мотинг Марко Верратининг узатмасидан сўнг ҳисобни 0:2га етказди.

Лига 1, 4-тур
30 август
Метц –ПСЖ 0:2
«Стад Сен-Симфорьен»
Голлар: 0:1 –11, пенальти Ди Мария, 0:2 –43 Шупо-Мотинг.
Метц: Укиджа, Сантонз, Сунзу, Бойе, Делен, Маига, Фофана (Ангбан, 59), Коад (Гакпа, 70), Булая (Ньян, 82), Диалло, Нгетте. 
ПСЖ: Булка, Дагба, Маркиньос, Тиаго Силва, Бернат, Аушиш (Паредес, 65), Гуйе, Верратти (Курзава, 82), Сарабия, Шупо-Мотинг (Хесе, 90), Ди Мария.
Огоҳлантиришлар: Фофана (27).

31 август
Лион – Бордо
Тулуза – Амьен
Ним – Брест
Анжер – Дижон
Нант – Монпелье

1 сентябрь
Ренн – Ницца
Реймс – Лилль
Страсбург – Монако
Марсель – Сент-Этьен

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз