Узбек O'zbek
«ПСЖ» Йовични ижарага олмоқчи
Жума, 30 Август
3028

«ПСЖ» клуби жароҳат олган ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Эдинсон Кавани ўрнини босиши мумкин бўлган футболчини изламоқда.

Soccerlink хабарига кўра, парижликлар «Реал» футболчиси Лука Йович хизматига қизиқиш билдирмоқда ва уни ижарага олишни режалаштирмоқда.

21 ёшли сербияликнинг агенти Фали Рамадани «ПСЖ» спорт директори Леонардо билан яхши муносабатларга эга ва битим амалга ошиши мумкин.

Аввалроқ Йовични «Милан» клуби ҳам ижарага олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо футболчининг ўзи Италияга кўчиб ўтишни истамади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз