Узбек O'zbek
«Монако» Икарди трансфери масаласида «Интер» билан келишувга эришди
Жума, 30 Август
3021

«Монако» «Интер» билан ҳужумчи Мауро Икарди трансфери масаласида келишиб олди, деб хабар беради журналист Жанлука Ди Марцио.

Манбанинг хабарига кўра, Италия клуби 26 ёшли аргентиналикни 65 млн еврога «Монако»га қўйиб юборишга тайёр, аммо футболчининг ўзи йилига 10 млн евро маош таклиф қилинишига қарамай, клубдан кетишни истамаяпти.

Бунгача «нерадзурри» бош мураббийи Антонио Конте Икардини жамоада кўришни хоҳламаётганлиги ҳақида айтилганди. Унга «Ювентус», «Наполи», «Рома» ва «Монако» қизиқмоқда.

Икарди «Интер» сафига 2013 йили келиб қўшилган. У ўтган мавсумда барча турнирлар доирасида 37та ўйин ўтказиб, 17та гол урган ва 5та голга ассистентлик қилган. Ҳужумчининг Милан клуби билан шартномаси 2021 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз