Узбек O'zbek
Миср миллий жамоаси собиқ бош мураббийни қайтарди
Жума, 30 Август
2124

Миср Футбол Федерацияси Ҳасан Шиҳата миллий жамоа бош мураббийи қилиб тайинланганини эълон қилди.  

Ghanasoccernet хабарига кўра, 70 ёшли мутахассис билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланди. Унинг олдига ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилди.

Қайд қилиш жоизки, Шиҳата фаолиятида иккинчи марта «фиръавнлар»га устозлик қиладиган бўлди. У 2004-2011 йилларда Миср миллий жамоасида ишлаб, қаторасига уч марта (2006, 2008, 2010) Африка миллатлари Кубогида зафар қучган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз