Узбек O'zbek
«Барселона» ҳимоячиси «Шальке»га ўтди
Жума, 30 Август
3748

«Барселона» ҳимоячиси Хуан Миранда «Шальке» клубига ўтди.

19 ёшли футболчи гельзенкирхенликлар таркибида 2 йил давомида ижарада ўйнайдиган бўлди. У янги жамоасида 3-рақамни танлади.

Миранда ўтган мавсумда Испаниянинг 3-дивизионида иштирок этувчи «Барселона Б» сафида 23та ўйин ўтказиб, 1та гол урган.

Испания ёшлар жамоасида 11та ўйинда майдонга тушиб, 1 марта рақиб дарвозасини ишғол этган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз