Узбек O'zbek
Азар ўтган мавсум Европа Лигасининг энг яхши ўйинчиси деб топилди
Жума, 30 Август
919

«Челси»нинг собиқ яримҳимоячиси,  мавсумлар оралиғида «Реал»га ўтган Эден Азар 2018/19 йилги Европа Лигасининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақида УЕФА расмий «твиттер»и маълум қилди.

Ўтган мавсум бельгиялик футболчи «Челси»га Европа Лигасида ғолиб бўлишга ёрдам берганди, финал баҳсида «Арсенал» дарвозасига 2та тўп киритганди.

Азар ушбу соврин учун курашда собиқ жамоадоши Оливье Жиру ва ҳозирги жамоадоши, «Айнтрахт»дан «қироллик клуби»га кўчиб ўтган Лука Йовичларни ортда қолдирди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз