Узбек O'zbek
Сурия миллий жамоаси «Ростов» билан ўйнайди
Пайшанба, 29 Август
2498

Россиянинг «Ростов» клуби Сурия миллий жамоасини ўртоқлик ўйинига таклиф қилди.

Беллашув 8 сентябрь куни Ростов шаҳридаги «Олимп-2» стадионида ўтказилади. Шунингдек, жамоалар мухлислар учун очиқ машғулотларни ташкил қилишади.

«Ростов» клуби Россия Премьер-Лигаси 7 туридан сўнг 3-ўринда бормоқда. 

Сурия миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралашида Хитой, Филиппин, Мальдив ороллари ва Гуам билан А гуруҳдан жой олган. 5 сентябрь куни сурияликлар сафарда Филиппин миллий жамоаси билан беллашади.

Эслатиб ўтамиз, «Ростов» таркибида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳам тўп тепади. У миллий жамоа қароргоҳида бўлгани туфайли бу ўйинда иштирок этмайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз