Узбек O'zbek
«ПСЖ» Неймарга ўринбосарларни кўриб чиқмоқда. Шорт-листда Икарди, Дибала, Дембеле ва Эриксен
Пайшанба, 29 Август
3431

«ПСЖ» асосий ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Эдинсон Кавани жароҳат олиб сафдан чиқиши, шунингдек Неймар «Барселона» ёки «Реал»га кетиши мумкинлиги туфайли ҳужум чизиғи учун янги номзодларни изламоқда.

Le Parisien нашри маълумотига кўра, парижликлар Мауро Икарди («Интер»), Пауло Дибала («Ювентус»), Усмон Дембеле («Барселона») ва кейинги йилда эркин агентга айланиши мумкин бўлган Кристиан Эриксен («Тоттенҳэм») номзодларини кўриб чиқмоқда.

Мбаппе ва Кавани камида уч ҳафта майдонга қайта олмайди, Неймар катта эҳтимол билан «Камп Ноу»га қайтади, «ПСЖ» Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи бошланиши арафасида икки ҳужумчи олишга мажбур.

Хабар қилинишича, Неймар трансфери доирасида каталонияликлар клубидан футболчилар келса ҳам парижликлар камида яна бир ҳужумчи олади.

«Ювентус»дагилар Дибалага у мураббийнинг режаларига кирмаслигини маълум қилишган, аргентиналик футболчи 80-90 млн еврога сотилиши мумкин.

«ПСЖ» Мауро Икарди атрофидаги воқеаларни ҳам диққат билан кузатиб боришмоқда. «Интер» форварди икки йиллик шартномага эга ва у Миланда қолишни истамоқда, аммо клуб очиқчасига у кетишини маълум қилган. 

«ПСЖ» Эриксенни сафга қўшиб олиш орқали жамоа яримҳимоя чизиғини мустаҳкамлашни ҳам мўлжаллаган. Кейинги йили шартномаси муддати тугайдиган даниялик футболчи «шпорлар» сафини тарк этишга тайёр.

«Мен Эриксен яна «Тоттенҳэм»да ўйнашда давом этадими, йўқми, билмайман. Биз назорат қила олмайдиган вазиятлар бўлади, нималар бўлишини билмаймиз, биз фақат кутамиз», — дея Эриксен кетиши мумкинлигига ишора қилган матбуот анжумани вақтида «Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз