Узбек O'zbek
Навас «ПСЖ»га ўтади
Пайшанба, 29 Август
4095

«Реал» дарвозабони Кейлор Навас яқин орада «ПСЖ» аъзосига айланади, деб хабар беради El Chiringuito TV.

Манбанинг хабарига кўра, Париж клуби 32 ёшли дарвозабон учун 13 млн евро тўлайди.

Бунгача футболчи шахсий шартнома шартлари борасида «ПСЖ» билан келишиб бўлгани айтилганди.

Навас «Реал»га 2014 йил ёзида «Леванте»дан 10 млн еврога ўтган. Бу мавсумда дарвозабон майдонга тушмади. Унинг «қаймоқранглилар» билан тузган шартномаси муддати кейинги йил ёзида тугайди. Навас Мадрид клубидаги 5 йиллик фаолияти давомида жамоа билан 12та совринга эга чиққан, шулардан 3таси ЕЧЛ ғолиблигидир.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз