Узбек O'zbek
«Ювентус»га Манжукич трансфери бўйича таклиф тушди
Чоршанба, 28 Август
3398

Килиан Мбаппе ва Эдинсон Кавани жароҳат олиб, Неймарнинг жамоадан кетиши кутилаётган бир пайтда «ПСЖ» ҳужум чизиғини кучайтириш лозим, деб ҳисобламоқда.

Шу мақсадда Париж гранди Марио Манжукич масаласида «Ювентус» билан алоқага чиққан. Бу ҳақда журналист Жанлука ди Марцио ўз сайтида маълум қилди.

Хабарда айтилишича, 33 ёшли хорват трансфер ойнасининг сўнгги кунларида шошилинч равишда қарор қабул қилиш истагида эмас. У катта эҳтимол билан Туринда қолиб, кетиш-кетмаслик масаласини январга қолдириши эҳтимоли юқори.

Бошқа манбаларда Мариога «Рома» ҳам қизиқаётгани айтилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз