Узбек O'zbek
Суарес ва Кавани қачон сафга қайтиши маълум қилинди
Чоршанба, 28 Август
1725

Уругвай миллий жамоаси ҳужумчилари Луис Суарес ва Эдинсон Кавани жароҳат боис бир ойга яқин вақт давомида ўз жамоалари ёрдам бера олишмайди.

Маълумотларга қараганда, уларнинг жароҳати турлича бўлса-да, иккаласи ҳам 3-4 ҳафтааг сафдан чиққан.

«Барселона» ҳужумчиси Ла Лиганинг илк туридаги «Атлетик» билан ўйинда (0:1) шикастланган, «ПСЖ» аъзоси эса Франция чемпионатининг 3-туридаги «Тулуза» билан баҳсда (4:0) жароҳат олган.

Маълумот учун, Уругвай миллий жамоаси сентябрдаги ФИФА кунларида Коста-Рика ва АҚШ термаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ»-«Тулуза» ўйинида мезбонларнинг бошқа бир ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳам лат еган, унинг ҳам тикланиши учун 3-4 ҳафта вақт керак бўлиши айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз