Узбек O'zbek
Россиялик футболчи ўзини тарбиялаган илк мураббийига 1 миллион рубль берди
Чоршанба, 28 Август
3278

«Зенит» яримҳимоячиси Алексей Сутормин ўзини тарбиялаган илк мураббийи Александр Грековга ўзига хос тарзда миннатдорчилик билдирди.

25 ёшли футболчи Москва шаҳридаги «Крилатское» болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таълим берган устозига 1 миллион рубль (тахминан 15 минг АҚШ доллари) берди, деб ёзади «Спорт экспресс».

Шу йил ёзда Сутормин «Рубин» клубидан «Зенит»га ўтган эди. Трансфер амалга ошганидан сўнг, хурсандчилигини яширмаган футболчи илк мураббийини пул мукофоти билан тақдирлашга ваъда берди. 

Аввалроқ Суторминнинг биринчи мураббийи Александр Греков ҳозир нафақада экани ва ойига 20 минг рубль (тахминан 300 АҚШ доллари) миқдоридаги нафақага қийналиб яшаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матбуотда чиққан маълумотларга кўра, Суторминнинг «Зенит» клубидаги маоши йилига 550 минг АҚШ долларини ташкил қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз