Узбек O'zbek
Ривалдо: «Жаҳоннинг энг яхши футболчиси – Месси. Роналду – иккинчи. Неймар учликка кирмайди»
Чоршанба, 28 Август
6553

Жаҳон футболининг яқин тарихдаги ёрқин юлдузларидан бири, «Бунёдкор»нинг собиқ ҳужумчиси Ривалдонинг фикрича, ҳамюрти Неймар дунёнинг энг яхши футболчилари сирасига кирмайди ва у Ла Лигага қайтиши керак.

«Ҳозир жаҳоннинг энг яхши футболчиси – Месси. Криштиану Роналду – иккинчи. Учинчи ўринда ким, билмайман, лекин Неймар эмас. Бунга биринчи навбатда яқинда бўлиб ўтган воқеалар сабаб. Агар у Испанияга қайтса, янги мавсум давомида жаҳонинг энг яхши футболчилари учлигига қўшилиши, ҳатто энг яхши ҳам бўлиши мумкин.

«ПСЖ»га ўтгани хато эди, энди қайтиши тарафдориман. Неймар билан «Барса» ЕЧЛда яхшироқ қатнашади. У гол ура бошлаши билан барча унинг хатосини эсидан чиқаради.

Яхши футболчилар учун доим майдонда жой топилади. Месси, Суарес, Гризманн ва Неймарнинг бирга ўйнаши «Барселона» учун фақат фойда келтиради.

Агар «Реал»га ўтса ҳам, ёмон жойи йўқ. Ўзим «Барселона»да ўйнаганман, шунинг учун ҳам унинг «Барса»га ўтишини хоҳлаяпман. Мободо «Реал»га ўтган тақдирда бу клуб учун ҳам, Неймар учун ҳам фойдали бўлади. Аммо «Барселона»га қайтишини хоҳлаяпман», – деган Ривалдонинг сўзларини келтирди AS.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз