Узбек O'zbek
"Локомотив" Жоау Мариу трансферини эълон қилди
Чоршанба, 28 Август
3018

"Интер" яримҳимоячиси Жоау Мариу Россиянинг "Локомотив" клуби сафига ўтди. Бу ҳақда "Локомотив" расмий сайти маълум қилди. 

"Локомотив" португалиялик футболчининг 2019/20 йилги мавсум охирига қадар ижарага олди. "Темирйўлчилар" Мариуни 18 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлди. 

Ўтган мавсумда 26 ёшли футболчи "Интер" сафида 20та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Мариу 2016 йилда Португалия терма жамоаси сафида Европа чемпионатида ғолиб бўлган. 

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз