Узбек O'zbek
Камбэк яқин: «Барселона» директори Неймар бўйича музокаралар ҳақида маълумот берди
Чоршанба, 28 Август
15315

«Барселона» директори Хавьер Бордас «ПСЖ»дан Неймарни қайтариш бўйича олиб борилаётган музокараларга тўхталиб ўтди.

«Ҳали келишувга эришилмади. Музокараларни давом эттиряпти. Ўйлашимча, Неймар трансферига яқинлашяпмиз», – деган Бордаснинг сўзларини келтирди AS.

ОАВ маълумотига кўра, кеча «ПСЖ» штаб-квартирасида иккала клуб вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Унда «Барселона» раҳбариятидан Эрик Абидаль, «ПСЖ»дан спорт директори Леонардо иштирок этган.

Le Parisien`нинг ёзишича, Каталония клуби парижликларга Неймар 170 миллион евро таклиф қилган. «ПСЖ» ҳозирча бу таклифга жавоб бермаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз