Узбек O'zbek
Дунёнинг энг сердаромад теннисчилари рейтинги эълон қилинди 
Чоршанба, 28 Август
4865

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Forbes нашри талқинига кўра, қаторасига 14-марта дунёнинг энг сердаромад теннисчилари рейтингида етакчилик қилмоқда.

Маълум қилинишича, теннисчи 2018 йил 1 июнидан 2019 йил 1 июнигача ўзи учун рекорд миқдордаги маблағ – 93,4 млн доллар ишлаб топди. Бу қийматга мусобақалардан олинган мукофот пуллари (7,4 млн доллар) ҳамда ҳомийлик шартномалари ва реклама учун гонорарлар (86 млн доллар) кирган.  

Кейинги ўринларни сербиялик Новак Жокович (50,6 млн доллар), япониялик Кэй Нисикори (37,3 млн доллар) ва испаниялик Рафаэль Надаль (35 млн доллар) эгалламоқда. 5-ўринни америкалик аёл теннисчи Серена Уильямс (29,2 млн доллар) эгаллаб, у шунингдек аёл теннисчилар орасида энг сердаромад теннисчи бўлди. 

“Федерер, Жокович ва Надаль 2004 йилдан бошлаб “Катта дубулға”га кирувчи 63 та мусобақадан 53 таси, жумладан охирги 11 тасида ғалаба қозонган. Кортда ҳукмронлик қилиш ушбу учликка умумий ҳисобда 373 млн доллар мукофот пули келтирган ва бунинг эвазига улар ўз ҳамкасбларини кўп ёруғлик йилларига ортда қолдиришган”, дейилган нашрда. 

Етакчи ўнталикка, шунингдек, япониялик аёл теннисчи Наоми Осака (24,3), Германия вакиллари Александр Зверев (11,8) ва Анжелика Кербер (11,3), руминиялик Симона Халеп (10,2) ва америкалик Слоан Стивенс (9,6) кирган.

Умумий ҳисобда етакчи ўнталикдан жой олган теннисчилар 312 млн доллар ишлаб топишган, бу эса 2018 йилдагига нисбатан 23 фоиз кўпроқни ташкил қилган. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз