Узбек O'zbek
Бакайоко «Челси»ни яна тарк этмоқчи
Чоршанба, 28 Август
1963

«Челси» яримҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко «Милан» вакилларига яна шу клубда ўйнашни истаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Tuttosport.

«Россонери» ҳам 25 ёшли французни жамоага қайтаришга қарши эмас. Бу – яримҳимоячи Франк Кессьенинг «Монако»га ўтиши кутилаётгани билан боғлиқ.

Қайд этилишича, «Милан» бош мураббийи Марко Жампаоло техник жиҳатдан юқорироқ даражадаги ўйинчини олишни исташи Бакайоконинг қайтиши учун муаммо туғдириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тьемуэ ўтган мавсумни ижара асосида «Милан»да ўтказиб, А Сериянинг 31та ўйинида майдонга тушган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз