Узбек O'zbek
Шоу камида бир ойга сафдан чиқди
Сешанба, 27 Август
2416

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Люк Шоу жароҳат туфайли бир ойдан ортиқ давомида жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.

The Times нашри хабар беришича, унга тизза остидаги пайлар чўзилиши ташхиси қўйилган.

Яқин вақтлар ичида 24 ёшли футболчи қўшимча тиббий кўрикдан ўтказилади.

Daily Mail, нашри маълумотига кўра, англиялик футболчи 5 ҳафта давомида майдонга туша олмайди.

Шоу АПЛнинг 3-турида «Кристал Пэлас»га қарши кечган (1:2) ўйинда бошланғич таркибда майдонга тушган, аммо ўйиннинг 34-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлган.

Шоу «Манчестер Юнайтед»га 2014 йили «Саутҳемптон»дан ўтганди. Жорий мавсумда у чемпионатнинг 3 учрашувида майдонга тушди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз