Узбек O'zbek
ОЧЛ. «Шанхай СИПГ» чоракфиналнинг дастлабки ўйинини дуранг билан якунлади
Сешанба, 27 Август
2178

Осиё Чемпионлар Лигасида чоракфинал баҳслари давом этмоқда.

Хитойнинг «Шанхай СИПГ»  клуби ўз майдонида Япониянинг «Урава Ред Даймондс» клубини қабул қилди. Баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Мезбонлар таркибида Ҳалк икки марта пенальтидан гол урди, меҳмонлар таркибида Макино ва Короки ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишди.

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов «Шанхай СИПГ» таркибида тўлиқ ўйнади. 

Жавоб баҳси 17 сентябрь куни ўтказилади.  

ОЧЛ, 1/4 финал
Дастлабки ўйин
27 август
«Шанхай СИПГ»  - «Урава Ред Даймондс» 2:2
Голлар: Ҳалк (49 пен, 71 пен) – Макино (3), Короки (30)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз